Ummon - Azob
- Скачано: 234
- Размер MP3: 4.15 MB
- Длительность MP3: 4:32
- Качество MP3: 128
- Дата релиза: 15 апрель 2020
234
1
10
Скачать
Клип на песню
Текст песни
Гапирма жим, ўз кўзларим билан кўрдим,
Йўлимдан қоч, ҳаммасидан тўйиб кетдим.
Неча бора хиёнат, лекин кечираверардим
Севганим сабаб, мени унут бугундан бошлаб.
Кетарман, лекин нимадир мани ортимга тортар,
Лек ишонаман, бир кун юрак уни унутар.
Ҳаётда хатойим бўлди ман сани учратганим,
Унданам баттари бўлди сани севиб қолганим.
Лекин тўлиб қолган сабр косам,
Кетаман излаб ёрдам, юрагим тўхтаб бўлган.
Қўлларим кўксимга қўйсам – олсам,
Қўлларим қон, ўша қонда ҳам сенинг висолинг намоён.
Энди юрагим урмаса, кимга ҳам керакман?
Юрагим сан билан қолди, цанга керакмасман.
Ўзи керак бўлганми бу дунёда бир зум,
А ҳеч бўлмаса, соғинганмидинг мани бир кун?
Кўзларим хиралашди, юрагим умуман йўқ,
Асталаб кун ботарди, орқага эса йўл йўқ.
Кўчада қиш кунлари, манга ёмон совуқ,
Шунда ҳам сани эслардим, цанга қизиғи йўқ!
Цанга қизиғи бўлмаса, кимга қизиғи бор,
Ахир сандан ортиқ бу дунёда мани кимим бор?
Сан ҳам мендан воз кечдинг, энди менда ҳеч йўқ,
Мани уйқум келади, лекин кўчада совуқ.
Агар хозир ухласам, уйғонмаслигим тайин,
Кўкариб кетди лабларим чидаёлмадим.
Кўзларим юмилди, яхлаб қолган киприкларим,
Бир-бирига уланди, ҳаммаси бугун тугади.
Кўзларим очилганда қандайдир хонадонда ётардим бир ўзим,
Чамаси ярим соатдан кейин кириб келди бегона инсонлар.
Лекин меҳрга тўла кўзлар, мани асраб қолди 18 ёшли гўзал,
Орадан ўтарди кунлар, лекин мани қийнарди ҳамон ўша ўйлар.
Ҳатто бегона инсончалик бўлолмадинг менга,
Шу бегона инсонлар малҳам бўлди дардимга.
18 ёшли қиз туйғуси мани уйғотди,
Агар шу қиз бўлмаганда борардим қаёқга?
Меҳрибон экан, қутқарди мани ўлимдан,
Ўша куни бахт учради манзили йўқ йўлдан.
Асталаб секин унга тушди кўнглим,
Унга бердим меҳрим, лек юрагим беролмадим.
Чунки ўша аянчли кун юрак қолди сенда,
Азобу уқубатдан ортиқ не қолди менда?
Лекин эсингдан чиқарма – бир кун келиб бораман,
Санда қолиб кетган юрагим қайтиб оламан.
Сани ошиқларингдан энди мани камим йўқ,
Манда машина бор, кийим-кечакларим кўп.
Ахир сенга ёқмасмиди кимда машина бўлса,
Кимда кийимлари кўп, ҳар куни алмаштирса?
Ўша пайт ман нетай, шароитим бўлмаган,
Ахир сен эмасмидинг мани шу кўйга солган?
Бугун кун ботиб, сани олдингга бораман,
Санда қолиб кетган юрагим қайтиб оламан.
Яқинлашганим сари сан томонга
Ич-ичимдан тўлиб кетдим негадир ҳаяжонга.
Эшик олдида туриб, озгина шошилмадим,
Аввал уйинг атрофига назаримни ташладим.
Ҳаммаёқ исқирт эди, умуман қаралмаган,
Бу ерда халоват тугаб, ёвузлик ҳукм сурган.
Ўйланиб қолдимда, сўнгра босдим тугмани,
У эса чиқиб келди, кўзларида ёшлари
.
Ёшини кўриб, ичимдан суюниб кетдим,
Ахир мани аҳволимга у ачинмаган эди.
Ўйлаб кўрсам манга у юракнинг кераги йўқ,
Манда бошқа юрак, манга ўша юрак керак.
Санда қолиб кетганини эса ўзингга олиб қўй,
Унга сандан бошқа ҳеч ким сиғмайди билиб қўй.
Кейин чиқиб кетдим, ортимни ўгириб,
У эса ортимдан чиқди ялиниб-ёлвориб.
Лекин сани кечирмайман бу дунёда ҳеч қачон,
Ахир сани севганимда кетдинг мани ўлдириб.
Гапирма жим, ўз кўзларим билан кўрдим,
Йўлимдан қоч, ҳаммасидан тўйиб кетдим.
Неча бора хиёнат, лекин кечираверардим
Севганим сабаб, мени унут бугундан бошлаб
Гапирма жим, ўз кўзларим билан кўрдим,
Йўлимдан қоч, ҳаммасидан тўйиб кетдим.
Неча бора хиёнат, лекин кечираверардим
Севганим сабаб, мени унут бугундан бошлаб
Гапирма, гапирма жим…
Похожие песни
Комментарии