vachach.net » Новинки музыки » Ummon - Ishonma sevgiga

Ummon - Ishonma sevgiga

Прослушайте и скачайте песню вашей любимой исполнитель Ummon " Ishonma sevgiga". Кроме того, оставьте комментарий к этой песне, благодарим вас за ваше внимание!
  • Скачано: 120
  • Размер MP3: 3.47 MB
  • Длительность MP3: 3:47
  • Качество MP3: 128
  • Дата релиза: 16 апрель 2020
Клип на песню
Текст песни

Инсон нимага севар ва нималарга эришар?
Ваҳоланки ваъдалар бераётган лаблар алдар.
Муҳаббатга ишонтиришга ундар,
Нима у ўзи муҳаббат, бахтми ёки разолат?


Қани ким жавоб берар, агарда севганингга
Қилганингда тунда қўнғироқ бўлса банд, сўнгра эса «хизмат»,
Сўнгра эса минглаб хаёллар тонггача қийнаб,
Тун эса ўтади гўёки аср, лекин қилади сабр.
Отди тонг, минглаб азоблар чекиб ўтди тун,

Бадани бутун, лек юрагида қон.
Сўнгра эса беркитилган рақамдан қилди у қўнғироқ,
Қиз эса «алло» дея жавоб.
«Нечун кечаси билан алоқалар банд»,

Деган саволга қайси юз билан беради жавоб?
Ахир хиёнат деганлари шу эмасми?
Ахир ҳаммаси шундан бошланмасмиди?
Ишонма севгига, ишонма муҳаббатга,

Ёлғонлар кўзларингни кўр қиладику бир кун.
Севгининг бор-йўғи ёлғон, унда йўқ вафо, ишон,
Минглаб алданган кўзлар йиғлайди, сабаби ёлғон.
Инсон нимага севар ва не учун ундан кечар,
Агарда севганига қилса бир кун хиёнат?

Не учун ичар қасам, жабрланган сиқилар,
Терилар ўша рақам, алоқалар банд, лек кўтарди бу сафар.
Берилади биттаю битта, ягона савол:
«Ўзи биз бир-биримизни севганмиз нега»?
Инсон бахтли бўлиш учун севар,

Нетай, бахтсиз бўлиб қолдимку баттар.
Ҳаммасидан ҳам қиладигани алам, унутилади севги,
Севиб қолган мен, сен эмас.
Энди бақирсанг бўлади дея «мани ғалабам»,
Мен эса мағлубман, туйғу йўқку кўнглингда.

Майли, энди кетавер туйғуларни ер-ер
Қилиб мақсадингга етавер.
Энди ишонмайман муҳаббатга,
Раҳмсиз туйғуга, умуман ҳеч кимга.
Ишонма севгига, ишонма муҳаббатга,

Ёлғонлар кўзларингни кўр қиладику бир кун.
Севгининг бор-йўғи ёлғон, унда йўқ вафо, ишон,
Минглаб алданган кўзлар йиғлайди, сабаби ёлғон
Ишонма севгига, ишонма муҳаббатга,

Ёлғонлар кўзларингни кўр қиладику бир кун.
Севгининг бор-йўғи ёлғон, унда йўқ вафо, ишон,
Минглаб алданган кўзлар йиғлайди, сабаби ёлғон

Билсанг, мен сенга ишондим ва ҳеч кимга алишмадим,
Лекин сендан кутмагандим, хиёнатга дучор бўлдим.
Нетай, мен сени севардим?
Ишонма севгига, ишонма муҳаббатга,

Ёлғонлар кўзларингни кўр қиладику бир кун.
Севгининг бор-йўғи ёлғон, унда йўқ вафо, ишон,
Минглаб алданган кўзлар йиғлайди, сабаби ёлғон.
Ишонма севгига
Похожие песни
Комментарии
Vachach.Net - Каталог лучших хитов. Вы можете слушать и скачивать казахские, турецкие и другие популярные песни с сайта. Вы так же можете прослушать эти песни через YouTube на странице. А так же можете ознакомиться с текстами песен.
© VACHACH MUSIC 2022. Пишите письма на: [email protected]