Ummon - Kechirgin
- Скачано: 615
- Размер MP3: 4.69 MB
- Длительность MP3: 5:08
- Качество MP3: 128
- Дата релиза: 16 апрель 2020
Бир ўзимман яна, ёлғизлик яна,
Кўчада ёмғир, уйда эса оғир.
Кеча у узатилди, кеча уни йўқотдим,
Қўлимда суратлари, устида кўз ёшларим
Энди унга тунлар хатлар ёзолмайман,
Кундузи гуллар билан безолмайман.
Уни йўқотганимга ишонмайман, ишонмайман.
Ёғаётган ёмғир унинг кўзёшларидир,
У қийналмоқда, буни сезмоқдадир дил.
Уни йўқотганимга ишонмайман, ишонмайман.
Сен мени кечиргин, яна кўзларингда ёш,
Яна мен сабабчиман, юзингда йўқдир қувонч.
Ахир билар эдимку – етмасди қўлим,
Сени ёш узатишди, етмади вақтим
Мени кечир, менимча энди ҳеч қачон
Эсимдан чиқмаса керак 67-автобус.
Чунки унда сен ҳар доим келардинг ёнимга,
Ва яна ўша яшил автобус олиб кетарди сени уйингга.
Кеча эса узун қора лимузунда оппоқ кийимда,
Ўтирарди кимдир ёнингда,
Сени ёш узатишди, 17 ёшингда.
Мен сени севаман, сўзларимга ишон,
Ҳеч бўлмаганда 1 йил вақт бўлганида, ишон,
Сени дунёдаги энг бахтли қиз қилар эдим,
Агарда бўлганида яна озгина имкон.
Бахтсиз кунларим мени ташламоқда фироққа.
Мен сени ҳар бир нафасимда севаман,
Қандай яшаймиз бир-биримиздан йироқда?
Энди унга тунлар хатлар ёзолмайман,
Кундузи гуллар билан безолмайман.
Уни йўқотганимга ишонмайман, ишонмайман.
Ёғаётган ёмғир унинг кўзёшларидир,
У қийналмоқда, буни сезмоқдадир дил.
Уни йўқотганимга ишонмайман, ишонмайман.
Сен мени кечиргин, яна кўзларингда ёш,
Яна мен сабабчиман, юзингда йўқдир қувонч.
Ахир билар эдимку – етмасди қўлим,
Сени ёш узатишди, етмади вақтим.