Ummon - Bir umr
- Скачано: 192
- Размер MP3: 4.12 MB
- Длительность MP3: 4:30
- Качество MP3: 128
- Дата релиза: 16 апрель 2020
192
0
9
Скачать
Клип на песню
Текст песни
Бир умр цанга интилиб яшадим,
Қора кўзларингни дея йўқотмай.
Ҳеч қачон хиёнат қилмадим,
Гўёки сан манга қилмайдигандай.
Лекин афсус, қора кўзларим
Йўлларингга термулиб қолди маъюс.
Эсингдами, доим айтардинг,
Вафоли бўлинг, мен вафоли бўлмадим.
Чунки вафонинг ўзи бўлдим,
Шунинг қадрига етмадинг.
Ахир ўзинг айтардинг:
Агарда ажралиб кетсак қилиб туринг қўнғироқ
Ахир севган инсон соғинганда қанчалар
Топади малҳам севгани қилганда бир бор қўнғироқ.
Лекин, бироқ, сани кутдим, қилмадинг,
Қилганимда эса жавоб бермадинг.
Доим хизмат доирасидан ташқарида
Менга азиз бўлган рақаминг.
Минглаб хатларимни ўқидинг,
Лек бир жавоб қайтармадинг
Наҳотки шумиди манга бўлган соф муҳаббатинг?
Йўқ, ишонгим келмас, наҳотки мен эмас,
Сен севган ёр, нега мени қилдинг хор?
Юрагим бемор, унда ўзга ёр,
Алдар ҳислар мени, ўша кундан бери.
Тинмай йиғлайди осмонлар, йиғлайди булутлар,
Йиғлайди бу қалбим, соғинганча дилим.
Қийнайди азоблар, ўша ширин сўзлар
Кетмайди хаёлдан, ахир севдим чиндан.
Жоним айт, қани қилган орзуларимиз амали?
Нимага унутмадим сани, унутганингда сан мани?
Ҳанузгача йиғлаб эслайман
Сан билан ўтган дамларни, ўқиб эски хатларни.
Ҳеч қачон унутмайман сани сўнгги сўзларинг,
Бахтли бўлинг дея, мандан юз ўгирганинг.
Ахир билар эдинг – бахтим ўзинг эдинг,
Юрагимдаги соғинч, бор қувонч эдинг.
Қани энди бугун ётиб, эртага уйғонмасам,
Томчи ёш тўкармидинг ишқингда нобуд бўлсам?
Билмасам, лекин сани алишмасдим дунёга,
Токи сан мани алишгунча ўзга бир инсонга.
Бир умр цанга интилиб яшадим,
Қора кўзларингни дея йўқотмай.
Ҳеч қачон хиёнат қилмадим,
Гўёки сан манга қилмайдигандай.
Лекин афсус, қора кўзларим
Йўлларингга термулиб қолди маъюс…
Ишонгим келмас, наҳотки мен эмас,
Сен севган ёр, нега мени қилдинг хор?
Юрагим бемор, унда ўзга ёр,
Алдар ҳислар мени, ўша кундан бери.
Йиғлайди осмонлар, йиғлайди булутлар,
Йиғлайди бу қалбим, соғинганча дилим.
Қийнайди азоблар, ўша ширин сўзлар
Кетмайди хаёлдан, ахир севдим чиндан.
Билгин жоним, берган ваъдаларинг қилдику адо,
Тинмай йиғлар осмонлар ҳам – сени қайтмасингдан садо.
Юрак бағрим йиғлаб қолди ортингдан, аммо…
Тинмай йиғлайди осмонлар, йиғлайди булутлар,
Йиғлайди бу қалбим, соғинганча дилим
Қийнайди азоблар, ўша ширин сўзлар
Кетмайди хаёлдан, ахир севдим чиндан.
Бир умр цанга интилиб яшадим,
Қора кўзларингни дея йўқотмай…
Похожие песни
Комментарии