Ummon - Dengiz

Прослушайте и скачайте песню вашей любимой исполнитель Ummon " Dengiz". Кроме того, оставьте комментарий к этой песне, благодарим вас за ваше внимание!
  • Скачано: 76
  • Размер MP3: 3.55 MB
  • Длительность MP3: 3:52
  • Качество MP3: 128
  • Дата релиза: 16 апрель 2020
Клип на песню
Текст песни

Сузмоқдаман оқимга қарши,
Сенга эса оқимда яхши.
Сузмоқдаман ўз бахтим учун ортга,
Чарчадим, наҳот келмайсан ёрдамга?

Наҳотки, унутдинг сен мени,

Наҳотки, шунчалар бўлдими осон?
Нега унда унутолмасдан сени,
Совуқ қотарман очиқ денгизда ҳамон?
Ким билибди, дерман ўшанда

Бунчалар ўзгариб кетасан деб,
Юз бор ўқидим ёзган мактубларинг.
Бир умр фақат сизни севаман деб,
Сиз учун, ҳатто жоним бераман деб,

Юрагимнинг ҳар бир зарбида сиз деб,
Ёлғонларингга чўктириб кетдинг.
Бир умр фақат сизни севаман деб,

Сиз учун, ҳатто жоним бераман деб,
Юрагимнинг ҳар бир зарбида сиз деб,
Қасамларингни унутиб кетдинг.
Энди сенсиз келар, кетар фасллар,

«Манга фақат сиз керак, керак эмас қасрлар».
Ярим йўлда бўлиниб кетди манзиллар,
Сезмабсан сани севганимни қанчалар.
Тўрт тарафимдан эзаверади девор,
Сен кетдингу ва дунё бўлди-қолди тор.

Ким билан уйқуга кетмоқдасан кечалар,
Шу ҳақида ўйласам, нетай юрак санчилар.
Ҳаммаси гўёки тушдай,
Ҳар тонг уйғонаман қанотсиз қушдай.
Ўтган кунлар нақадар гўзал эди,

Эртанги кун бўлиб қолди бўм-бўшдай.
Нега қанотимни синдирдинг?
Қуладим ҳеч кимсасиз денгизга.
Қўл чўзиб, кутгандим ёрдаминг,

Бирга бўлсак бўлди эдику бизга.
Ким билибди, дерман ўшанда
Бунчалар ўзгариб кетасан деб,
Минг бор ўқидим ёзган мактубларинг.

Бир умр фақат сизни севаман деб,
Сиз учун, ҳатто жоним бераман деб,
Юрагимнинг ҳар бир зарбида сиз деб,

Ёлғонларингга чўктириб кетдинг.
Бир умр фақат сизни севаман деб,
Сиз учун, ҳатто жоним бераман деб,
Юрагимнинг ҳар бир зарбида сиз деб,
Қасамларингни унутиб кетдинг.

Орзуларимни олиб кетдинг, қолди кўз ёш,
Юлдузларга қараб, ўйлаб ётаман кўтармай бош.
Ҳаммасидан алам қилгани – юзингдаги қувонч,
Кетасан деб, йўлимни тўсма, қоч!
Бир умр фақат сизни севаман деб,

Сиз учун, ҳатто жоним бераман деб,
Юрагимнинг ҳар бир зарбида сиз деб,
Ёлғонларингга чўктириб кетдинг.
Ҳар нафасимда сизни севаман деб,
Сиз учун ҳатто жоним бераман деб,

Юрагимнинг ҳар бир зарбида сиз деб,
Қасамларингни унутиб кетдинг.
Похожие песни
Комментарии
Vachach.Net - Каталог лучших хитов. Вы можете слушать и скачивать казахские, турецкие и другие популярные песни с сайта. Вы так же можете прослушать эти песни через YouTube на странице. А так же можете ознакомиться с текстами песен.
© VACHACH MUSIC 2022. Пишите письма на: [email protected]