Ummon - Sabab
- Скачано: 185
- Размер MP3: 4.85 MB
- Длительность MP3: 5:18
- Качество MP3: 128
- Дата релиза: 18 апрель 2020
185
0
10
Скачать
Клип на песню
Текст песни
Эслайлик агарда кечалар ёғса ёмғир,
Бу дегани – мани кўзларимдаги ёшимдир.
Агарда келганида куз токилмаса барглар,
Бу дегани – ман хазонман, устимда дардлар.
Бу дегани – ман йўқман, лек яшар туйғулар.
Афсуски, у туйғуларга эгадир ўзгалар,
Наҳотки энди сени эркалар ўзга қўллар?
Қани энди кетганингга бўлганда бир аниқ сабаб,
Кечалари қийналмасдим, бузилмасди асаб.
Кўзларим нам бўлмасди уйғонганда эрталаб,
Тушларимга кирасан ўзгаларни эркалаб.
Энди сани қайтариш
Оқаётган сувни ортига оқиши керакдек гап.
Энди қилмай қанча ҳаракат, ҳаммаси бефойда.
Севгида йўқ қоида,
Сен мендан кетгансан, лек сабаби нимада?
Кетма дея улгурмадим сенга,
Ўзга узатган гулларни алишдингми менга?
Керакмас эди олтинлардан дунё менга.
Не бўлса бўлган, лекин у келмас,
Мени унутган ул, унутгим келмас.
Не бўлса бўлган, лекин у келмас, келмас.
Бугун сани тушумда кўрдим ўзга билан,
Юзингда табассум, қўлингда қуллар билан.
Чексиз соғинчлар билан уйғониб кетдим,
Туш эканку дея хурсанд бўлиб кетдим.
Эртасига ўша ҳолда турардинг ҳақиқатдан,
Кўл бўлди кўз ёшларим, чидай олмай аламдан.
Ўша кунлар табассум, мен унутилган бўлдим,
Келди тушим ўнгидан – уни ўзга билан кўрдим.
Бугун тушуниб етдим – сани бир умрга йўқотдим,
Лек ортингдан йиғлаб қолди қалбимдаги ҳисларим.
Аллоҳим, қилмишига жим кетдиму, лек ичимдан додладим,
Бир сўз айтолмадим.
Нам кўрмаган кўзларимни айлантирдику кўлга,
Гўзал висоли мисоли ўхшарди олтин тўрга.
Ўша тўрнинг ҳар толаси йўл бермас унутишга,
Ачиниб ўтган кунга, излайман сабаб бунга.
Мен туну-кун ўйлаб-ўйлаб, кетганингга излаб сабаб,
Кутардим суратга қараб, дея қайтаргин уни, ё Раб.
Ўзим-ўзимдан сўрайман, недир айбим билолмайман,
Сен кетдинг бесабаб мендан, излайман сабаб бунга.
Не бўлса бўлган, лекин у келмас,
Мени унутган ул, унутгим келмас.
Не бўлса бўлган, лекин у келмас, келмас.
Сени тақдир учратганди менга,
Сен боғлаб олгандинг ўз қалбингга.
Кимни дея тарк этдинг сен мени?
Айтгин, жонгинам.
(Не бўлса бўлган, унга қайтолмайман,
Уни унутганман, уни деёлмайман.
(Не бўлса бўлган, унга қайтолмайман,
Уни унутганман, уни деёлмайман.
Кетма дея улгурмадим сенга,
Ўзга узатган гулларни алишдингми менга?
Керакмас эди олтинлардан дунё менга.
Похожие песни
Комментарии