Ummon - Manzilsiz yo’llar
- Скачано: 116
- Размер MP3: 4.3 MB
- Длительность MP3: 4:42
- Качество MP3: 128
- Дата релиза: 18 апрель 2020
116
0
3
Скачать
Клип на песню
Текст песни
Бўлар иш бўлди, бошланган тугаб бўлди,
Энди ҳеч қачон қайтмайди ўз ҳолига.
Бормайман олдингга, келмайсан олдимга,
Фақатгина тушунолмаябман нега?
Унда мани кечир, лекин сани кўнглингга
Ҳеч қачон бермаганман озор.
Ҳаммасини бошладингку ўзинг
Ва тугатди сўнгги сўзинг.
Бошида майда гап, кейин эса тухмат,
Кейин тушундим цанга керак кетишга сабаб.
Майли кетавер дедим қўлларимни силтаб,
Эртага яна қайтиб келади мани эслаб.
Эрта келди, у келмади,
Орадан бир ҳафта, ҳамон жимлик.
9-10 кун, негадир бу сафаргиси узун,
Нима бу ўйинми сабр учун?
Олдингилари 2-3 кундан чўзилмасди,
Негадир шубҳали, орамиз узилмасди.
Майли, сабрим енгилди, бораман биринчи,
Борганимга афсус кўзидаги севинчи,
Юзидаги кулгу кимга боқарди у?
Қўлларида гуллар, кимга алданди у?
4 йиллик севги, 10 кунда афсус,
Севги дегани тўртта гулга сотилдику.
Охири ҳаммаси бўлди аён,
Нега бу зардалар, мушкил бу талаблар,
Майда-чуйда гаплар, охирги кунларда
Қилаётган қилиқларингдан қолмадику асаблар.
Ўзи ҳаётимда каммиди дардлар,
Шунчалар арзонмиди, орамиздаги бу туйғулар?
Бўлар иш бўлди, бошланган тугаб бўлди,
Юрак севарди, севги эса ўлиб бўлди.
Манзилсиз йўллар, йўлларимдан адаштирдинг,
Манзилсиз йўллар, мени кимларга сен алишдинг?
Маъносиз сўзлар, мени ортга қайтаролмас
Бу қора кўзлар, бу қора кўзлар
Манзилсиз йўллар, йўлларимдан адаштирдинг,
Манзилсиз йўллар, мени кимларга сен алишдинг?
Маъносиз сўзлар, мени ортга қайтаролмас
Бу қора кўзлар, бу қора кўзлар
Ўша куни уни кўрганимни айтмадим,
Ёнига бормадим, атай индамадим.
Орадан вақт ўтди, тунлар оғир ўтди,
Кейин эса яна секин-секин ёза бошлади хатлар.
Яна ўша эски гаплар, улар нақадар ақл билан алдар,
Ёнизга борсам дейди, келсанг келавер дедим,
Фақатгина юрак соғинган бўлса агар.
У келди ва ҳар бир сўзига бера бошладим аҳамият,
Ҳар бир ҳатти-ҳаракатига яна аҳамият,
Ахир қилиб бўлганди хиёнат,
Шунда ҳам кўзларига турибман қараб.
Зўрға бўлса ҳам чидаб, ёлғонларини тинглаб,
Ичимда ёниб ётибди нафрат.
Тўртта дона гул, эсда қолди абадул-абад,
Цанга шунча чидаган асабларимга раҳмат.
Оз ўтиб бошланди бу мушкул талаблар,
Яна бу зардалар, яна бу жаҳллар.
Охирида жанжал, қанчалар ақл билан ишланган бу хийлалар,
Бунчалар сохта бу баҳоналар, ахир манга аён улар.
Билиб туриб кузатиш нақадар қизиқ ва нақадар оғир,
Ҳар битта ёлғон гапирилаётган гаплар
Юрагимга ҳанжар каби санчилар.
Гапириб бўлдингми? Энди мани эшит,
Сан қилган қилиқлар юрагим бўлди тешиб.
Юзингдаги ниқобни ташлагин ечиб,
Йўлларимдан адаштирдинг чизиқлар чизиб.
Олдин гапиришса ишонмасдим эшитиб,
Охири иқрор бўлдим, кўзларим билан кўриб.
Кет ва ҳеч қачон қайтмагин ортингга,
Мани ҳатто қарагим келмаяпти юзинга!
Манзилсиз йўллар, йўлларимдан адаштирдинг,
Манзилсиз йўллар, мени кимларга сен алишдинг?
Маъносиз сўзлар, мени ортга қайтаролмас
Бу қора кўзлар, бу қора кўзлар
Манзилсиз йўллар, йўлларимдан адаштирдинг,
Манзилсиз йўллар, мени кимларга сен алишдинг?
Маъносиз сўзлар, мени ортга қайтаролмас
Бу қора кўзлар, бу қора кўзлар
Похожие песни
Комментарии