Ummon - Sevaveraman
- Скачано: 1 164
- Размер MP3: 4.88 MB
- Длительность MP3: 5:20
- Качество MP3: 128
- Дата релиза: 18 апрель 2020
1 164
0
176
Скачать
Клип на песню
Текст песни
Гарчи бўлсада ширин сўзларинг ёлғон,
Барибир севаман.
Майли, мандан воз кечган бўлсанг ҳамки,
Севавераман, севавераман, севавераман.
Кузги барглар каби дардларим тўкилар.
Бу баҳорлар яна куртак очиб келаверар,
Лек бу бўронлар сани қайтмаслигинг билдирар.
Қора кўзлар, ширин сўзлар бевафо,
Очиб бағрим қизалоққа, бўлиб қолибман мубтало.
Бахтли бўлгин бу дунёда, тингла мададли наво,
Бир ўгиз ширин сўзингга қилай жонимни фидо.
Нақадар гўзал эди бизга берилган туйғу,
Кетдинг ўзга қўлларига, солиб қалбимга қайғу.
Майли, сани севаверай, токи севги бор мангу,
Манга бўлган муҳаббатинг кўзларимнинг нурику.
Билардингку, сани дея яшар эдим ҳар он,
Ширин сўзларинг этарди қалбимни вайрон.
Ўзга ёринг борку сани, севаверибман ҳайрон,
Бугунги куним эса кечагидан пушаймон.
Қалбим тўрида ўзга инсон лекин сизга айтмайман,
Сизга бўлган ҳисларим сўнган, лекин тушунтира олмайман.
Яна бугун қўнғироқ қилиб, ширин, шириним, дейман,
Гўшакни қўйгандан кейин эса ортиқ ўйламайман.
Гарчи бўлсада ширин, сўзларинг ёлғон,
Барибир севаман.
Майли, мандан воз кечган бўлсанг ҳамки,
Севавераман.
Гарчи бўлсада ширин сўзларинг ёлғон,
Барибир севаман.
Майли, мандан воз кечган бўлсанг ҳамки,
Севавераман, севавераман, севавераман.
Эсласам ўтган куним, кўзларимга тўлар ёш,
Нақадар экан мани севган ёрим бағри тош.
Бу азобларга яна қанча берайин бардош?
Мани музлаган ҳисларим эритолмади қуёш.
Сани манга бўлган муҳаббатинг бўлди хотира,
Бугун кечқурун қўнғироқ қилиб яна осилди.
Шу ёлғонларингда мани дардим топмади малҳам,
Манга кўнглинг йўқлигини билсам, кўзларимда нам.
Токи ҳаётман сани севавераман абад,
Токи бу дунёда бордир ширин, дардли муҳаббат.
Мандан олиб қўйишган бўлсада ул севган ёрим,
Лекин олиб қўйишолмас юракдаги ҳисларим.
Дардларим тўла, қийнайди юрагимда ғамларим
Чексиз бўлсада, сани севаман доим.
Сани севаман доим…
Севганим бекор бўлса ҳам берай бир савол:
Қандай мани севиб, ўзгани суйди у висол.
Энди не қилай, айтгин қай йўлдан борай?
Балки шу йўлдан давом этай, балки чекинай?
Гарчи бўлсада ширин, сўзларинг ёлғон,
Барибир севаман.
Майли, мандан воз кечган бўлсанг ҳамки,
Севавераман.
Гарчи бўлсада ширин сўзларинг ёлғон,
Барибир севаман.
Майли, мандан воз кечган бўлсанг ҳамки,
Севавераман, севавераман, севавераман.
Похожие песни
Комментарии