Ummon - Shamol

Прослушайте и скачайте песню вашей любимой исполнитель Ummon " Shamol". Кроме того, оставьте комментарий к этой песне, благодарим вас за ваше внимание!
  • Скачано: 114
  • Размер MP3: 3.86 MB
  • Длительность MP3: 4:13
  • Качество MP3: 128
  • Дата релиза: 18 апрель 2020
Клип на песню
Текст песни

Кетмас хаёлларимдан сен билан ўтган кунлар,
Қайтарми ортга улар, балки йўқ?
Балки ҳа, балки мен ҳамон ёдингда,
Ҳар кун хаёлларинг менда, балки аксинча?

Деразам ортидаги шамол
Сени менга эслатади, кундуз ва кечалари.
Тушларингга келаманми ёр,
Ўйлаб ётсам тунлари?
Айтгин, деразам ортидаги шамол,
Қачон бағримга қайтади бедор кутганим мани?
Деразам ортидаги шамол,
Наҳот у соғинмади?
Наҳотки, соғинмади мани ярмим?
Мани қисмим, унутиб юборди жисмим.
Ўзимни ўзим алдайвериб чарчадим,
Келади деб эртами кеч ишонар эдим.
Лек вақт ўтгани сари ишонганларимга ҳам
Ишонмай қўйдим.
Келармикин сан томондан шамол бўлиб садо?
Юрагимнинг дардига битта дона бўлса ҳам
Топа олармикин даво?
Шунча азобларни ҳаётимга қилиб маҳлиё,
Лекин бир бор келиб кўришни кўрмадинг раво.
Баъзан ҳамон етмайди ҳаво,
Нафасларингни соғиндим, эй дилрабо.
Соғинмоқдамисан сен ҳам мени мендан йироқда,
Ўз ярмингни ярмингдан узоқда?
Ёки бахтлимисан?
(Ташлаб мани фироқда?)
Эй дилрабо, қайтар ҳаётимга маъно,
Эй дилрабо, ўзингдан этма жудо.
Эй дилрабо, кутавериб қолмади бардош,
Эй, дил аро бўлди юрак мубтало.
Деразам ортидаги шамол
Сени менга эслатади, кундуз ва кечалари.
Тушларингга келаманми ёр,
Ўйлаб ётсам тунлари?
Айтгин, деразам ортидаги шамол,
Қачон бағримга қайтади бедор кутганим мани?
Деразам ортидаги шамол,
Наҳот у соғинмади?
Комментарии
Vachach.Net - Каталог лучших хитов. Вы можете слушать и скачивать казахские, турецкие и другие популярные песни с сайта. Вы так же можете прослушать эти песни через YouTube на странице. А так же можете ознакомиться с текстами песен.
© VACHACH MUSIC 2022. Пишите письма на: [email protected]