Ummon - Shisha

Прослушайте и скачайте песню вашей любимой исполнитель Ummon " Shisha". Кроме того, оставьте комментарий к этой песне, благодарим вас за ваше внимание!
  • Скачано: 81
  • Размер MP3: 4.42 MB
  • Длительность MP3: 4:49
  • Качество MP3: 128
  • Дата релиза: 18 апрель 2020
Клип на песню
Текст песни

Била олмадим недир айбим, недир айбим…

Цинган шишани қанча уринма, қайтмайди ўз ҳолига,
Ёпиштириб кўр, қўйиб ўз ўрнига.
Изи изига келгани – бу дегани янгимас,
Бу дегани синмади, дегани эмас.

Бўлар ундан яхши, ундан ёмон,
Лекин ундай бўлмайди энди ҳеч қачон, тамом.
Ғурурим осмон эди, ер билан бир қилдинг,
Кўзларим олов эди, шўр сувга тўлдирдинг, а.
Санинг исминг манинг хаёлларимдаги қора ўра,

Ёки ўрама, нима у, деб сўрама.
Манга қанчалар оғир сани кутган онлар,
Ундан кўра қара – очиқ ора.
Ҳар кун интилардинг кўчага,
Эрталабдан кечгача юравер кўчама-кўча!
Қилмайман қўнғироқ деб

«Вақтлироқ бор уйга»!
Биз олдинги эмасмиз энди,
Сен хоҳлагандек бўлсин майли.
Қилмайман қўнғироқ ортиқ,
Қанча қийнаса ҳам оғриқ.
Биз ёш бола эмасмиз энди,

Сен хоҳлагандек бўлсин майли.
Ёнингга бормайман ортиқ,
Қанча қийнаса ҳам оғриқ.
Қараб турсам, дарахтлардан тўкилмоқда япроқлар,

Ўйлаб корсам, 10 кун ҳам бўлмапти гуллаганига улар.
Кунлар, тунлар бизларни шунчалар тез
Ўзгартириб юборар, деб ўйламас эдим.
Мен у билан бахтли эдим, у мен билан билмасам,
Лек хатларидан бахтлидек эди, қайта-қайта ўқисам.

Охири билсам, анча болибди – четдаман,
Қилгани алам – мендан бошқаси билан!
Биз гуллаган дарахт эдик энди бошланганида,
Япроқ бўлиб тўкилдик илдиз лат еганида.
Нима бўлганда ҳам, иккимиздан қолмайди мева,

Нима бўлганда ҳам келма, бўлиб қолганман телба.
Биз икки соҳилмиз бугун, гарчи эдик бир бутун,
Сан йўлларимдаги тутун, қора булут, қора тун.
Нима бўлди сабаб хиёнат қилишингга ўша тун?
Билмадим, негадир кўзга ёш келди ўша тун.

Биз олдинги эмасмиз энди,
Сен хоҳлагандек бўлсин майли.
Қилмайман қўнғироқ ортиқ,
Қанча қийнаса ҳам оғриқ.
Биз ёш бола эмасмиз энди,

Сен хоҳлагандек бўлсин майли.
Ёнингга бормайман ортиқ,
Қанча қийнаса ҳам оғриқ.
Йиғлайди осмонлар, йиғлайди юрак,
Йиғларди не дардда, бир кун биз ҳам кулсак керак.
Кулмайди бу кўзлар, кулмайди лаблар,

Кулмас дарди борлар, бир кун қутулсак керак.
Қутулсак керак… Била олмадим…
Комментарии
Vachach.Net - Каталог лучших хитов. Вы можете слушать и скачивать казахские, турецкие и другие популярные песни с сайта. Вы так же можете прослушать эти песни через YouTube на странице. А так же можете ознакомиться с текстами песен.
© VACHACH MUSIC 2022. Пишите письма на: [email protected]