Ummon - Yettinchi qavat
- Скачано: 109
- Размер MP3: 3.83 MB
- Длительность MP3: 4:11
- Качество MP3: 128
- Дата релиза: 15 апрель 2020
Бедорлик қийнамоқда шу тун,
Кўчада қиш, Тошкент кўчалари совуқ,
Бораман сен томонга пиёда,
Овозинг эшитмаябман бир ҳафтадан ҳам зиёда,
Кўрмаганимга эса бўлди бир ой!
Нега бу оқшом мени қийнайди,
Юрагим ўзимга бойсунмайди,
Нега чироқ ўчмайди хонангда ярим тунда ҳам?
Ўтираман тоғрингда бекатда,
Сен турасан еттинчи қаватда,
Ўзи юрагингда қолдиму орамиздаги ўша туйгу?
Ўтираман минг хил хаёлда,
Шаҳар эса ширин уйқуда,
Қолиб кетдим ёлғиз совуқда сени деб.
Сен эса бошқа йўналишда,
Бир бора жавоб бермай менга
Шунчаликка бормоқдасан, айт кимни деб?
Кўзларингнинг қорасини,
Киприкларинг шодасини,
Сочларинг ҳар толасини соғинаман, дилим.
Соғинчларим манзили йўқ,
Кутишдан ёр ёмони йўқ,
Сансиз ҳаётнинг кераги йўқ.
Кўзларингнинг қорасини,
Киприкларинг шодасини,
Сочларинг ҳар толасини соғинаман, дилим.
Соғинчларим манзили йўқ,
Кутишдан ёр ёмони йўқ,
Сансиз ҳаётнинг кераги йўқ.
Билмасдим,
Бир кун келиб сани излаб юраман деб кўчада,
Уни устига ярим кечада бекатларда,
Қўнгироқ қилиб эрталабгача,
Лекин ҳеч қачон савол бормас эди жавобгача.
Блмасдим бир кун келиб бўламан деб тунлари сарсон,
Совуқда соғлигимга қилиб зиён,
Азиз бўлгани учун бир инсон,
Манга қийину унга негадир осон,
Бунчалар ҳам яқин осмон?
Ў, еттинчи қаватда қолиб кетди
Юрагимнинг парчаси, тугаганда ҳаммаси,
Боқиб туради дарчаси.
Бунчалар ҳам яқин бўлмаса муҳаббатим марраси?
Ў, еттинчи қаватда қолиб кетди
Юрагимнинг парчаси, тугаганда ҳаммаси,
Боқиб туради дарчаси.
Бунчалар ҳам яқин бўлмаса муҳаббатим марраси?
Тугади севги далдаси.
Кўзларингнинг қорасини,
Киприкларинг шодасини,
Сочларинг ҳар толасини соғинаман, дилим.
Соғинчларим манзили йўқ,
Кутишдан ёр ёмони йўқ,
Сансиз ҳаётнинг кераги йўқ.
Кўзларингнинг қорасини,
Киприкларинг шодасини,
Сочларинг ҳар толасини соғинаман, дилим.
Соғинчларим манзили йўқ,
Кутишдан ёр ёмони йўқ,
Сансиз ҳаётнинг кераги йўқ.
Сен турасан еттинчи қаватда…